Фармакологик хусусиятлари:
Метронидазол нитро-5-имидазолларга мансуб бўлиб, кенг таъсир доирасига эга. Препаратга Peptostreptococcus spp., Clostridium spp., Bacteroides spp., Fusobacterium spp., Prevotella spp., Veilonella сезгир.Метронидазол содда ҳайвонлар – Trichomonas vaginalis, Giardia interstinalis (Lamblia intestinalis), Entamoeba histolytica ниривожланишини тўхтатади. Препаратга сезгирлиги доимий бўлмаган Bifidobacterium spp., Eubacterium spp. ҳар доим ҳам сезгир эмаслар.Микроорганизмларнинг сезгир бўлмаган штаммлар: Propionibacterium, Actinomyces, Mobiluncus.
Фармакокинетикаси : Маҳаллий даволаш учун вагинал суппозиторийлар кўринишида қўлланганда – препаратнинг тизимли сўрилиши минималдир.
Қўлланилиши: Метронидазолга сезгир микроорганизмлар чақирган трихомонадали вагинит, бактериал вагиноз ва специфик бўлмаган вагинитларни маҳаллий даволашда ишлатилади.
Қўллаш усули ва дозалари
- Препарат фақат катта ёшдаги пациентларни даволаш учун рухсат этилади.
- Метронидазол вагинал суппозиторийлари одатда таблетка ҳолидаги метронидазол билан қўлланади.
- Трихомонадали вагинит. 1 вагинал суппозиторийдан 10 кун давомида 1 мартадан қўллаш буюрилади. Суппозиторийлар қинга чуқур киритилади. Даволашни метронидазол таблеткаларни бир вақтда перорал қабул қилиш ўтказиш керак: суткада 1 таблетка
(250 мг) дан 2 марта 10 кун давомида буюрилади. - Носпецифик вагинитлар. 1 вагинал суппозиторий 7 кун давомида суткада 1 марта қинга чуқур юборилади.
- Даволашнинг максимал давомийлиги 10 кундан ошмаслиги керак, даволаш курсларининг сони эса – йилига кўпи билан 3 марта.
- Суппозиторийларни қўллаш усули. Суппозиторийлар интравагинал (қин ичига) юборилади. Суппозиторийларни қисмларга кесиш мумкин эмас, чунки бундай ўзгаришлар фаол моддани тақсимланишини бузилишига олиб келиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
- Меъда-ичак тизими бузилишлари: эпигастриядаги оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиш, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини яллиғланиши, таъм билишни бузилишлари, анорексия, қайтувчан характерга эга панкреатитнинг жуда кам учрайдиган ҳолатлари.
- Тери томонидан ўзгаришлар: тошма, қичиш, қизариш, эшакеми, иситма, ангионевротик шиш; жуда кам – анафилактик шок; якка ҳолларда – пустулёз тошмаси.
- Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: периферик сенсор нейропатия, бош оғриғи, тиришишлар, бош айланиши, жуда кам – энцефалопатия ҳолатлари (масалан, онгни чалкашиши), нимўткир мияча синдроми (масалан, атаксия, дизартрия, одимлашни бузилиши, нистагм, тремор), улар препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин ўтиб кетиши мумкин.
- Рухий бузилишлар:психотикбузилишлар, шу жумладан онгни чалкашиши, галлюцинациялар.
- Кўриш қобилиятини бузилиши: диплопия, миопия каби кўриш фаолиятини вақтинча бузилиши.
- Гематология: якка ҳолларда – агранулоцитоз, нейтропения ва тромбоцитопения.
- Жигар фаолиятини бузилиши: якка ҳолларда – жигар фаолиятининг тестларини қайтувчан характерга эга бўлган нормадан силжиши холестатик гепатит.
- Даволаниш вақтида сийдик қизил-жигарранг бўлиб қолиши мумкин, бу метронидазолнинг метаболизми маҳсулотлари бўлган сувда эрийдиган пигментларнинг борлиги билан боғлиқдир.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Метронидазол ёки нитроимидазолнинг бошқа ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик; қон касалликлари, лейкопения (шу жумладан анамнездаги); ҳаракат координациясини бузилиши; марказий нерв тизими касаллиги (шу жумладан тутқаноқ); жигар етишмовчилиги (катта дозалар буюрилган ҳолларда); ҳомиладорлик (I уч ойлиги), лактация даври, 18 ёшгача бўлган болалар.
- Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик (II-III уч ойликлари).
Дориларнинг ўзаро таъсири
- Билвосита антикоагулянтлар (масалан, варфарин) билан бир вақтда қўлланганда, метронидазол уларнинг таъсирини кучайтиради, бу протромбин вақтини ошишига олиб келади. Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар (масалан, векуроний бромиди) билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.
- Дисульфирамга ўхшаб, этанолни ўзлаштираолмасликни чақиради.
- Метронидазолни дисульфирам билан бир вақтда қўлланиши турли неврологик синдромлар (онгни сусайиши, руҳий бузилишларни юз бериши) ни ривожланишига олиб келиши мумкин.
- Барбитуратлар (масалан, фенобарбитал) нинг таъсир остида, жигарда уни фаолсизланишини тезлашиши ҳисобага метронидазолнинг самарадорлиги пасаяди.
- Циметидин билан бир вақтда қўлланганда қон зардобида метронидазолнинг даражаси ошиши ва ножўя теакцияларни ривожланиш хавфи кучайиши мумкин.
- Литий препаратлари билан бир вақтда қўлланганда плазмада литийнинг концентрацияси ошиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
- Жигар фаолияти бузилган шахсларда қўлланилиши. Жигар касалликларида эҳтиёткорлик билан буюрилади.
- Педиатрияда ишлатилиши: Препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас.
- Ҳомиладор ва эмизикли аёллар: Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
- Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида препарат фақат, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина ва шифокорнинг кузатуви остида қўлланиши мумкин.
- Автомобилни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: транспорт воситалари ҳайдовчилари ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқарувчи шахсларнинг эътиборини, препаратни қўллаш билан боғлиқ бош айланишини пайдо бўлиши мумкинлигига қаратиш лозим.
- Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
- Симптомлари: лейкопения, нейропатия, атаксия, қусиш.
- Метронидазолнинг специфик антидоти маълум эмаслиги туфайли, симптоматик даволашни амалга ошириш тавсия этилади.
Чиқарилиш шакли
- Вагинал суппозиторийлар 250 мг ёки 500 мг дан.
- 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга индивидуал картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
- Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
- Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати: 3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби: Шифокор рецепти бўйича.