MR Анестизол ректал суппозиториялар

  • Препаратнинг савдо номи: MR Анестизол
  • Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бензокаин, висмут субгаллат, рух оксиди, ментол.
  • Дори шакли: ректал суппозиторийлар
  • Таркиби:
  • фаол моддалар: бензокаин – 100,0 мг, висмут субгаллати – 40,0 мг, ментол – 4,0 мг, рух оксиди – 20,0 мг;
  • ёрдамчи моддалар: полиэтиленгликол 1500 (макрогол 1500, полиэтиленоксид 1500), полиэтиленгликол 400 (макрогол 400, полиэтиленоксид 400).
  • Таърифи: сариқ ёки яшилроқ-сариқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиториялар.
  • Фармакотерапевтик гуруҳи: Бавосилни даволаш учун восита.
  • АТХ коди: C05AX02.
Категория:

Фармакологик хусусиятлари:

Мажмуавий препарат, маҳаллий оғриқсизлантирувчи, антисептик, буруштирувчи ва қуритувчи таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши :

Бавосил (геморрой), орқа йўлининг ёриқлари. MR Анестизол тўғри ичак ва бавосилларрнинг барча турдаги ёриқларни даволаш учун қўлланади, шу жумладан: тўғри ичакнинг ёриқлар ва оқмалар; тромбозланган бавосил ташхиси қўйилган; асоратли ва асоратсиз бавосил, аниқланмаган бавосил; ташқи бавлсил, аниқланмаган ички ва ташқи тромбланган бавосилда қўлланади. Ушбу препарат тўғрисида шахсларнинг кўплаб фикрлар бўйича, максимал таьсирга эришиш учун MR Анестизол бошқа бавосилга қарши дори воситалари билан қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари :

Ректал буюрилади. Суппозиторийлар контур ўрамидан олдиндан қайчи ёрдамида, суппозиторийнинг контури бўйлаб плёнкани кесиб, чиқариб олинади, тозаловчи хўқнадан ёки ичак мустақил бўшалганидан кейин тўғри ичакка иложи борича чуқурроқ қилиб юборилади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1 суппозиторийдан суткада 1-2 марта.

Ножўя таъсирлари: Тўғри ичакни ачишиши, сурги самараси, аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, болалар (12 ёшгача).

Дориларнинг ўзаро таъсири: MR Анестизол препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар :

Ҳомиладорлик ва лактация. MR Анестизол препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин, агар она учун потенциал фойда, бола ёки ҳомила учун хавфдан юқори бўлганида қўлланади.

Чиқарилиш шакли :

  • 5 суппозиторий ПВХ/ПЭ плёнкали контур уяли ўрамларда.
  • 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити:

  • Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
  • Музлатилмасин.
  • Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати: 3 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препарат ишлатилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби : Шифокор рецептисиз.