MR Ампициллин натрий

  • Препаратнинг савдо номи: MR Ампициллин натрий
  • Таъсир этувчи модда (ХПН) : Ампициллиннинг натрийли тузи
  • Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.
  • Таркиби: 1 флакон қуйидагиларни сақлайди:
  • Ампициллиннинг натрийли тузи ампициллинга ҳисоблаганда 0,5 г ёки 1,0 г
  • Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли кукун, гигроскопик.
  • Фармакотерапевтикгуруҳи: Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи).
  • АТХ коди: J01CA01
Категория:

Фармакологик хусусиятлари:

Ампициллин – кенг таъсир доирасига эга бўлган ярим синтетик пенициллинлар гуруҳигамансуб антибиотик. Микроорганизмлар ҳужайраси деворининг синтезини бостириб бактерицид таъсирқилади. Пенициллиназа таъсирида парчаланади.

Препаратга пенициллиназа ишлаб чиқармайдиган Staphylococcusspp., StreptococciA, B, C, F, G; Str. pneumoniae ва қуйидаги микро организмлар: L. monocytogenes, Corynebacteriumdiphtheriae, Erysipelotrixrhusopathiae, Eikenela, N.meningitidis, Bordetellapertussis, Clostridiumspp., Propionibacteriumacnes, Peptostreptococcusspp., Actinomycesspp., Leptospiraspp., Treponema доимо сезгир; шунингдек Enterococcus faecalis, E.Coli, Proteus mirabilis, Salmonella spp., Vibrio cholerae, H.Influenzae, N.gonorrhoeae, Fusobacterium spp., Prevotella  сезгир. Препаратга чидамли: В.catarrhalis, Кlebsiella spp., Enterobacter spp., C.diversus, C.freundi, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Morganella morganii, Y.enterocolitica, Pseudommonas spp., Acinetаbacter spp., Xanthomonas spp., Flavobacterium spp., Alcaligenes spp., Nocardia spp., Campylobacter spp., Legionella pneumophila, Mycobacterium spp., Bacteroides spp., Mycoplasma spp., Chlamidia spp.

Фармакокинетикаси:

Препарат парентерал юборилганидан кейин организмнинг тўқима ва суюқликларига киради, терапевтик дозаларда плеврал, перитонеал ва бўғим суюқликларида, сафрода аниқланади. Препарат йўлдош тўсиғидан ўтади, она сутига чиқарилади. Яримчиқарилиш даври тахминан 1 соат, анурияда бу давр 12-20 соатгача узаяди. Препаратнинг асосий қисми организмдан буйраклар орқали чиқарилади, шунинг учун сийдикда антибиотикнинг жуда юқори концентрацияси аниқланади. Препарат такрор юборилиб организмда тўпланиб қолмайди, бу уни юқори дозаларда ва узоқ вақт қўллаш имконини беради.

Қўлланилиши:

Бактериал инфекциялар: бронхит, пневмония, дизентерия, сальмонеллёз, сальмонеллаларни узоқ вақт ташувчанликда, холецистит, кўкйўтал, пиелонефрит, уретрит, эндокардит, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялар, гинекологик инфекциялар, қулоқ, бурун, томоқ инфекциялари, одонтоген инфекциялар, менингит, сепсис ва препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган бошқа инфекцияларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари:

Мушак ичига ва вена ичига буюрилади. Катталарга 250-500 мг дан суткада 4-6 марта; оғир инфекцияларда суткалик дозани 10 г ва ундан кўпгача ошириш мумкин; болаларга ёшига қараб: янги туғилган чақалоқларга – 100 мг/кг, 1 ёшгача – 50 мг/кг, 1 ёшдан 4 ёшгача 50-75 мг/кг, 4 ёшдан катталарга 50 мг/кг суткалик дозада буюрилади. Даволаш давомийлиги ҳолатнинг оғирлигига ва даволашнинг самарасига боғлиқ (5-10 кундан 2-3 ҳафта ва ундан кўп) бўлади.

Ножўя таъсирлари:

Аллергик реакциялар (эшакеми, эритема, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит; кам ҳолларда – иситма, бўғимларда оғриқлар, эозинофилия, жуда кам ҳолларда – анафилактик шок). Марказий нерв тизимига токсик таъсир кўрсатиши (буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга жуда юқори дозаларда қўлланганида), диспепсик ҳолатлар (диарея, кўнгил айниши, қайт қилиш), кандидоз, ичак дисбактериози кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан бошқа пенициллинларга, цефалоспоринларга, карбапенемларга), жигар функциясининг оғир бузилишлари, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас (даволаш вақтида тўхтатиш керак).

Дориларнинг ўзаро таъсири:

Бактериостатик антибиотиклар (тетрациклин, хлорамфеникол, эритромицин ва бошқалар) билан бир вақтда қўлланилганда ўзаро антагонизм юзага келади. Аминогликозид антибиотиклар билан бирга қўлланганида, микробларга қарши самарадорлигини синергизми кузатилади. Пробенецид билан қўлланганда, у препаратни сийдик билан чиқарилишини камайтиради, ва унинг қон зардобидаги миқдорини ошишига олиб келади, аллопуринол билан у препаратнинг метаболизмини секинлаштиради ва тери тошмасини пайдо бўлиш тез-тезлигини оширади. Кам ҳолларда препарат перорал контрацептивларнинг таъсирини сусайтиради.

Махсус кўрсатмалар:

Аллергик реакциялар пайдо бўлган ҳолда, препарат қабул қилишни тўхтатиш ва десенсибилизацияловчи даволашни ўтказиш керак. Сепсисли беморларда бактериолис реакцияси (Яриш-Герксгеймер реакцияси) ривожланиши мумкин. Ҳолсизланган беморларни узоқ вақт даволашда, препаратга чидамли микроорганизмлар (ачитқисимон замбуруғлар, грамманфий микроблар) чақирган суперинфекция ривожланиши мумкин. Бу беморларга препарат билан даволаш даврида B гуруҳи витаминларини ва C витаминини буюриш керак бўлганда, нистатин ва леворин бериш мақсадга мувофиқдир. Бронхиал астмада, пичан иситмасида ва бошқа аллергик касалликларда зарур бўлган ҳолларда, препарат билан бир вақтда десенсибилизацияловчи воситаларни буюриш билан қўлланади. Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Мунтазам буйраклар, жигар функцияси ва қон манзарасини назорат қилиш лозим. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли : Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун 0,5 г ёки 1,0 г дан флаконларда.

Сақлаш шароити : Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати : 2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби: Рецепт бўйича.