ЦипроMЕР инфузия учун эритма 2мг/мл

  • Препаратнинг савдо номи: ЦИПРОМЕР
  • Таъсир этувчи модда (ХПН): ципрофлоксацин.
  • Дори шакли: инфузия учун эритма
  • Таркиби
  • 100 мл эритма сақлайди:
  • фаол модда: ципрофлоксацинга эквивалент ципрофлоксацин лактати – 200 мг
  • ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув
  • Таърифи: тиниқ оч сарғиш дан сариқ-яшил эритма
  • Фармакотерапевтическая группа: Антибактериал синтетик воситалар (фторхинолонлар гуруҳи).
  • АТХ коди: J01MA02

Фармакологик хусусиятлари:

Фторхинолонлар гуруҳи кенг таъсир доирасига эга микробларга қарши препарат. Бактерицид таъсир қилади. Таъсир механизми бактерияларнинг ДНК-гираза ферментини ингибирлаши билан боғлиқ, бунинг оқибатида ДНК реплекацияси ва бактерияларнинг ҳужайра оқсилларини синтези бузилади. Ципрофлоксацин кўпаяётган микроорганизмларга ҳам, тинч ҳолатда бўлган бактерияларга ҳам таъсир қилади. Ципрофлоксацинга грамманфий аэроб бактериялар сезгир: энтеробактериялар (Eschenchia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Citrobacter spp., Klebsiella spp., Enterobacter spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Serratia marcescens, Hafnia alvei, Edwardsiella tarda, Providencia spp., Morganella morganii, Vibrio spp., Yersinia spp.), бошқа грамманфий бактериялар (Haemophilus spp., Pseudomonas aeruginosa, Moraxella catarhalis, Aeromonas spp., Pasteurella multocida, Plesiomonas shigelloides, Campylobacter jejuni, Neisseria spp.);

айрим ҳужайра ички қўзғатувчилари: Legionella pneumophila, Brucella spp., Chlamydia trachomatis, Listeria monocytogenes, Mycobacterium tuberculosis, Mycobacterium kansasii, Mycobacterium aviumintracellulare.

Ципрофлоксацинга шунингдек граммусбат аэроб бактериялар ҳам сезгир: Staphylococcus spp. (S.aureus, S.haemolyticus, S.hominis, S.saprophyticus Streptococcus spp. (St.pyoganes, St.agalactiae).

Метициллинга чидамли кўпчилик стафилококклар ципрофлоксацинга ҳам чидамли. Streptococcus pneumoniae, Enterococcus faecalis бактерияларининг сезгирлиги ўртача.

Препаратга Corynebacterium spp., Bacteroides fragilis, Pseudomonas cepacia, Pseudomonas mallophilia, Ureaplasma urealyticum, Clostridium difficile, Nocardia asteroides лар резистент.

Фармакокинетикаси:

200 мг ва 400 мг ципрофлоксацин вена ичига юборилганида қон зардобидаги максимал концентрацияси (Cmax) 60 минутдан кейин мувофиқ 2,1 ва 4,6 мг/мл ни, 12 соатдан кейин – 0,1-0,2 мг/мл ни ташкил қилади. Ципрофлоксацин организмда яхши тақсимланади ва вена ичига юборилганидан кейин 2 соат ўтгач кўпчилик аъзоларда терапевтик концентрацияларга эришади. Плазма оқсиллари билан боғланиши кўп эмас (20-40%). Тақсимланиш ҳажми –            2-3 л/кг. Яримпарчаланиш даври 5-6 соатни ташкил қилади. Буюрилган дозанинг тахминан 50-70% ўзгармаган ҳолда гломеруляр фильтрация ва найчалар секрецияси йўли билан 24 соат давомида буйраклар орқали чиқарилади, 1-2% метаболити шаклида ўт-сафро орқали ва 15% қабул қилинганидан кейин 5 кун давомида ахлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши:

  • пневмония, бронхопневмония, инфекцион плеврит, эмфизема, абсцесслар, инфекцияланган бронхоэктазлар, ўткир ва сурункали бронхит, кистоз фиброз;
  • перитонит, интраабдоминал абсцесслар, холангит, холецистит, ўт-сафро қопининг эмпиемаси;
  • ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, цистит, сурункали эпидидемит;
  • ташқи ва ўрта отит, синусит, мастоидит;
  • сальпингит, эндометрит;
  • ўткир ва сурункали остеомиелит, септик артрит;
  • инфекцияланган яралар, жароҳатлар, куйишлар;
  • сепсис, бактериемия;
  • хламидиоз, гонорея;
  • конъюнктивит, блефароконъюнктивит, блефарит, кератит, кератоконъюнктивит, шох парданинг бактериал яралари;
  • операциядан кейинги инфекцияларни олдини олиш.

Қўллаш усули ва дозалари:

Вена ичига юбориш учун бир марталик доза – 200 мг (оғир инфекцияларда – 400 мг), юбориш сони – суткада 2 марта. Даволашнинг давомийлиги касалликнинг оғирлигига боғлиқ, лекин даволаш доим касалликнинг белгилари йўқолганидан кейин яна 2 кун давом этиши керак. Одатда даволашнинг давомийлиги 7-10 кунни ташкил қилади. 200 мг 100 мл вена ичига юбориш учун Ципрофлоксацин эритмаси томчилаб 30-60 минут давомида юборилади.

Ўткир гонореяда – бир марта вена ичига 100 мг. Операциядан кейинги инфекцияларни олдини олиш учун операциядан 30-60 минут олдин – 200-400 мг.

Ножўя таъсирлари:

  • кўнгил айниши, диарея, қусиш, абдоминал оғриқлар, метеоризм, анорексия, холестатик сариқлик, гепатит, кандидоз, сохтамемброноз колит;
  • бош айланиши, бош оғриғи, юқори чарчоқлик, тремор, терлаш, бош суяги ички босимини ошиши, онгни чалкашиши, депрессия, галлюцинациялар, мигрень;
  • тахикардия, юрак ритмининг бузилиши, артериал босимни пасайиши;
  • лейкопения, гранулоцитопения, анемия, тромбоцитопения, лейкоцитоз, тромбоцитоз, гемолитик анемия;
  • гематурия, кристаллурия, гломерулонефрит, дизурия, полиурия, сийдикни тутилиши, альбуминурия, уретрал қон кетишлар;
  • тери тошмаси, эшакеми, иситма, эозинофилия, тугунли эритема, экссудатив кўпшаклли эритема, Стивенс- Джонсон синдроми, Лайелл синдроми;
  • таъм ва ҳид билишни бузилиши, диплопия, ранг сезишни бузилиши, қулоқларда шовқин, эшитишни пасайиши;
  • артралгия, артрит, тендовагинит, миалгиялар;
  • юбориш жойида оғриқ ва ачишиш, флебит.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

  • ципрофлоксацинга юқори сезувчанлик;
  • сохтамембраноз колит;
  • 18 ёшгача бўлган болалар;
  • ҳомиладорлик ва лактация.

Дориларнинг ўзаро таъсири:

  • Гепатоцитларда микросомал оксидланиш жараёнларининг фаоллигини пасайиши оқибатида теофиллиннинг (ва бошқа ксантинлар, масалан, кофеиннинг), перорал гипогликемик препаратларнинг, билвосита антикоагулянтларнинг концентрациясини оширади ва Т1/2 узайтиради, протромбин индексини пасайишига ёрдам беради.
  • Бошқа микробларга қарши препаратлар билан қўшилганида (бета-лактамлар, аминогликозидлар, клиндомицин, метронидазол) одатда синергизм кузатилади.

Махсус кўрсатмалар:

  • Ципрофлоксацин билан даволаш вақтида ёки кейин оғир ва давомли диарея пайдо бўлганида сохтамембраноз колит диагнозини истисно қилиш керак, у дарҳол препаратни бекор қилишни ва мувофиқ даволашни буюришни талаб қилади.
  • Пайларда оғриқлар пайдо бўлганида ёки тендовагинитнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш керак.
  • Ципрофлоксацин билан даволаш даврида нормал диурезга риоя қилинган ҳолда, етарли миқдордаги суюқлик билан таъминлаш керак.
  • Ципрофлоксацин билан даволаниш даврида тўғри қуёш нурларидан сақланиш керак.
  • Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.
  • Ножўя самараларини ҳисобга олиб, транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Дозани ошириб юборилиши:

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, бош оғриғи, ҳушдан кетиш, галлюцинациялар, тиришишлар.

Даволаш: симптоматик, специфик антидоти йўқ.

Гемо- ёки перитониал диализ ёрдамида препаратнинг фақат озгина миқдори (10% кам) чиқарилади.

Чиқарилиш шакли: Инфузия учун 2 мг/мл эритма 100 мл дан флаконлар ёки бутилкаларда.

 Сақлаш шароити:

  • Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
  • Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати: 2 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби: Рецепт бўйича.