Тайёр пластик ампулалар ишлаб чиқариш цехининг очилиши

2019 йил июл ойида тайёр пластик ампулалар, пластик флаконларда кўз томчилари ва инфузион эритмалар ишлаб чиқариш цехи очилди. «Роммелаг АГ» компаниясининг европада етакчи булган ускунаси ўрнатилди. Бу ускуна битта ишлаб чикариш линиясида «шишириш-тўлдириш-мухрлаш» жараёнини амалга ошириш имконини беради ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини оширади хамда атроф-муҳитнинг ифлосланишини олдини олади.