Шиша ампулалар цехининг очилиши

2018 йил январ ойида компаниямизда янги шиша ампулаларни ишлаб чиқариш цехининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Цехга европанинг “KYP Accessories”. компанияси дастгохи ўрнатилди. Ушбу дастгохнинг ишлаб чикариш куввати заводимиз ва мамлакатимизнинг бошқа фармацевтика компанияларининг эҳтиёжларини осонликча, тула хажмда қондиради. Бундай цехнинг очилиши хом ашё импорти улушини сезиларли даражада камайтиришга ва иш ўринлари сонини кўпайтиришга имкон беради.