«МERRYMED FARM» МЧЖ
Ишлаб чиқариш, сақлаш, логистика ва маркетинг жараёнларининг барча босқичларини ўз ичига олган тўлиқ циклли фармацевтика корхонаси. Юқори технологияли дастгохлар ва таркибий кисмлар технологик жараённинг барча босқичларида маълумот туплаш, тахлил қилиш ва чиқариш каби махсус талабларни электрон назорат тизимини таъминлайди.


Бизнинг тамойилимиз
Юқори технологияли дастгохлардан фойдаланган ҳолда бутун Дунё учун қулай нархда сифатли, самарали ва хавфсиз дори воситаларини ишлаб чиқариш. Мақсадларимизга эришиш учун биз ишлаб чиқаришни мукаммаллаштирамиз ва юқори малакали мутахассислар жамоасини яратамиз. Бизнинг устуворлигимиз – бу инсон ҳаёти.
Марра
Маҳсулотлари бутун дунёда машҳур ва мавжуд бўлган Марказий Осиёда етакчи дори воситаларини ишлаб чиқарувчиси бўлиш.
Мақсад ва вазифалар
Маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш
- Бозор динамикаси, ўзига хос хусусиятлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда янги тайёр дори восита шакллари билан тўлдирилган маҳсулот портфелини оптималлаштириш;
- Дунёнинг бошқа мамлакатлари бозорида дори воситаларини руйхатдан ўтказиш ва экспортни йўлга қўйиш;
- Ҳамкорлар учун дори воситаларини ишлаб чиқариш;


Маркетинг
- Корхона маҳсулотларини тарғиб килиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- Корхонанинг мақсади, вазифаси ва стратегиясига мувофиқ маркетинг тадбирларини режалаштириш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- Бозорнинг долзарб талабларини аниқлаш мақсадида маркетинг тадқиқотларини утказиш, маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш;
- Бизнесни янада ривожлантириш учун минтақавий бозорларда бозор потенциалини аниқлаш;
Ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифати
Корхона, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини баҳолаш учун замонавий жиҳозланган лабораторияга эга.
- Сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш орқали одамларнинг ишончини ошириш;
- Яхши ишлаб чиқариш амалиётига мувофиқ модернизациялашган ишлаб чиқариш ва жараёнларни кенгайтириш;
- Янги иш ўринлари яратиш.
Ижтимоий сиёсат
Корхона ҳудудида 800 ўринли ошхона ва меҳмонхона хизмат курсатади.
- Ходимларнинг лавозими ва корхонага қушган ҳиссасига қараб ижтимоий кафолатлар ва тақдирлашни таъминлаш;
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
- Атроф-мухит учун экологик тоза ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш;


Биз ишлаб чикариш кувватлари ва лабораторияларни қайта техник жиҳозлаш ва замонавийлаштириш, уларни GMP стандарти – “Дори-дармонларни ишлаб чиқаришнинг яхши амалиёти” коидаларига мувофиқ аккредитациядан ўтказишни давом эттирмоқдамиз.