Merrymed farm

Home 1

Ўзбекистон Республикасидаги ва Марказий Осиёдаги энг йирик корхона Заводнинг умумий майдони- 14 500 м2, шундан ишлаб чиқариш майдони- 11 600 м2 . 650 дан ортиқ ходимлар ишлайди. Корхона ҳудудида 800 кишига мўлжалланган ошхона ва меҳмонхона мавжуд. Ишлаб чикарилаётган маҳсулотларнинг кенг ассортименти 10 та фармакологик гуруҳдан 130 турдан ортиқ дори-дармонларни турли шакллари: суюқ, қаттиқ ва юмшоқ шаклда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Сифат назоратининг юқори даражаси Маҳсулотлар халқаро GMP ва ISО стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилади. Тайёр маҳсулот сифати замонавий лабораторияда назоратдан ўтказилади

РАСМИЙ САЙТИМИЗГА
ХУШ КEЛИБСИЗ !

“МERRYMED FARM” МЧЖ – Марказий Осиёда  дори воситаларини ишлаб чиқариш соҳасидаги  йирик фармацевтик компаниялардан  биридир.

Завод 2010 йилда ташкил этилиб, ўз олдига Ўзбекистон Республикаси аҳолисини сифатли хамда нарх жихатидан қулай дори-дармон воситалари билан таъминлаш мақсадини қўйган.

2019 йилга келиб компания 10 та фармакологик гуруҳдан 130 дан ортиқ турдаги сифатли дори-дармон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бошлади. Компанияда дори воситаларининг турли шаклларини ишлаб чиқариш йулга куйилган: таблеткалар, капсулалар, ампула шаклидаги инъекцион эритмалар, инфузиялар, қуруқ кукунли антибиотиклар, суппозиториялар, дамламалар, суспензиялар, кўз томчилари.

Ҳозирги кунда “МERRYMED FARM” МЧЖ  Ўзбекистон ва Марказий Осиёда фармацевтика саноатининг тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга бўлган  энг йирик вакилларидан бири бўлиб, унда 650 нафар юқори малакали мутахассислар ишлайди. Компания халқаро амалиётнинг замонавий технологияларига эга бўлиб, дори воситаларини ишлаб чиқаришнинг GMP (Яхши ишлаб чикариш амалиёти) ва ISО 9001: 2015 мувофиқлик сертификатига эга.

Биз  имконияти ва ишлаб чиқариш куввати жиҳатидан мамлакатдаги энг яхши гофрокартон ишлаб чикариш ва полиграфия цехларидан бирига эгамиз

MERRYMED FARM

БЕБАҲО НЕЪМАТНИ АСРАШ ЙЎЛИДА!

САВОЛ ВА ТАКЛИФЛАР УЧУН ТАЙЁРМИЗ